yandex
...

Хурматли акциядорлар!

«ASKO-VOSTOK» Aksiyadorlik jamiyati qo‘shma korxona sug‘urta tashkiloti Кузатув кенгашининг 2022 йил 07 майдаги қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини кщпайтириш мақсадида номинал қиймати 100 сўм бўлган 150 000 000 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2022 йил 06 июнда Р0947-3 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамиятнинг оддий акциялари эгаларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.

Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2022 йил 07 май холатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Қўшимча чиқарилган акциялар 100 сўмдан жойлаштирилади.

Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар 100 сўмдан жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Имтиёзли хуқуққа эга шахслар томонидан акциялар сотиб олинаётганда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий валютада амалга оширилиши мумкин.

Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.

Акциялар учун миллий валютадаги пул маблағлари Эмитентнинг
2020 8000 9001 9227 2001 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи – «ОРИЕНТ ФИНАНС» хусусий акциядорлик тижорат банки қошидаги амалиёт бошқармаси («ОРИЕНТ ФИНАНС» XATБ), Банк коди – 01071, Банк СТИРи – 207086151, Банк манзили – 100052, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Осиё кўчаси, 5 уй.

Акциялар учун АҚШ долларидаги пул маблағлари Эмитентнинг
2020 8840 9001 9227 2004 ҳисоб рақамига, Евродаги пул маблағлари Эмитентнинг 2020 8978 4001 9227 2004 ҳисоб рақамига қабул қилинади. Банк номи – “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Дархон” филиали («Трастбанк» ХАБ “Дархон” филиали), Банк коди – 00954, SWIFT коди — TRSAUZ22, Банк СТИРи – 201055090, Банк манзили – 100011, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Навоий кўчаси, 7 уй.

«ASKO-VOSTOK» AJ QK ST акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A / 201 864 303 = B;

150 000 000 * B = C;

Бунда:

201 864 303 – Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;

150 000 000 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;

А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;

В – Жамият устав капиталидаги жами оддий акцияларга мутаносиб равишда оддий акциялар сони;

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан имтиёзли cотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сони.

Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг Юридик департаментига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 205-08-08

Оптимизировано Серафинит - Акселератор
Включает высокую скорость сайта, чтобы быть привлекательным для людей и поисковых систем.